• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12654.13
    • RUB161.18
    • EUR14817.99
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШ президентлари инаугурацияси қандай ўтган?

    20 январь куни Вашингтон шаҳрида АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампни қасамёдга келтириш маросими бўлиб ўтади. Президент инаугурациялари АҚШда турли қизиқарли воқеалар билан эсда қолган. Масалан, Барак Обама қасамёддаги хато туфайли уни икки марта такрорлаган илк президент бўлди, Жимми Картер эса Капитолийгача бўлган йўлни пиёда босиб ўтган ягона раҳбар бўлиб турибди.

    «РБК» АҚШ президентларининг эсда қоларли инаугурациялари ҳақида ҳикоя қилади.

    Энг узун қасамёд

    Фото: Mary Evans Picture Library

    Фото: Mary Evans Picture Library
    1841 йили президентликни бошлаган Уильям Генри Гаррисон АҚШ тарихидаги энг узун инаугурацион қасамёд билан машҳур. Қасамёд 1 соат 45 дақиқа давом этган. Бу пайти қор ёғаётган эди, Гаррисоннинг пальтоси йўқ эди. Бир ойдан сўнг президент пневмония туфайли оламдан ўтди. Тарихчилар унинг хасталигини қасамёд чоғида совуқ қотиш билан боғлайди.

    Ўлик канарейкалар

    Фото: Конгресс кутубхонаси

    Фото: Конгресс кутубхонаси
    Вашингтоннинг кузатувлар давридаги энг қаҳратон март куни 1873 йил 4 мартга — Улисс Грантнинг инаугурациясига тўғри келди. Ўша куни АҚШ пойтахтида ҳаво ҳарорати минус 9 даражани ташкил этди, аммо турли омиллар сабабли -25... -30 даражагача совуқ сезилди. Хоналар жуда совуқ бўлишига қарамай, инаугурацион бал ташкилотчилари қафаслардан юзлаб канарейкаларни чиқариб юборишга қарор қилди. Бу маросимнинг бир қисми эди. Аммо қушлар совуққа чидай олмай, парвоз чоғида нобуд бўлди ва бал иштирокчиларининг бошларига қулади.

    АҚШ президентлари инаугурацияларининг ёритилиши

    Фото: AP

    Фото: AP

    Президент инаугурацияси илк бор 1925 йили радио орқали ёритилган. Ўшанда Калвин Кулиж қасамёд қабул қилаётган эди. 1949 йили Гарри Трумэн қасамёди телевидение орқали кўрсатилган биринчи инаугурация бўлди, Жон Кеннедининг 1961 йилги қасамёди эса биринчи марта рангли телевидение орқали намойиш этилди. 1997 йили Билл Клинтон инаугурациясини интернетдан орқали кузатиб бориш мумкин бўлди.

    2009 йили Барак Обама инаугурацияси энг кўп томошабинларни тўплади: Nielsen агентлиги маълумотларига қараганда, телетрансляцияни 37,8 миллион америкалик томоша қилди, CNN телеканали 27 миллион томошабинни қайд қилди, яна камида 700 минг киши маросимни YouTube орқали кўрди.

    1981 йили Рональд Рейганнинг инаугурацияси трансляциясини 41,8 миллион киши томоша қилди. 2016 йил ноябрида Трампнинг ғалабадан кейинги нутқини 71,4 миллион киши кўриб борди.

    Қасамёд чоғидаги хато

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    2009 йили Барак Обама қасамёд қабул қилиш чоғида АҚШ Олий суди раиси Жон Робертснинг сўзларини такрорлар экан, у йўл қўйган хатоликни ҳам такрорлади. «Қўшма Штатлар президенти вазифаларини сидқидилдан бажараман» сўзлари ўрнига «Қўшма Штатлар учун президент вазифаларини сидқидилдан бажараман» деган Обама эртаси куни Оқ Уйдаги «Хариталар хонаси»да Робертс билан биргаликда қасамёдни такрорлашга мажбур бўлди.

    Такрорий қасамёд ёзуви тарқатилди. АҚШ тарихида олти нафар президент қасамёдни икки марта такрорлашга мажбур бўлган, аммо фақат Обама хатоси туфайли бу ишни амалга оширган.

    Энг кўп конфессияли маросим

    Фото: AP

    Фото: AP
    Анъанага кўра, маросим олдидан АҚШнинг сайланган президенти черков хизматида бўлади. Одатда хизмат Оқ Уй яқинидаги авлиё Иоанн Епископал черковида бўлиб ўтади. 1977 йили бу хизматда АҚШда тарқалган асосий конфессиялар диний хизматчилари қатнашди. Жимми Картер томонидан ўтказилган бундай маросим анъанага айланмади.

    Капитолийгача пиёда босиб ўтилган йўл

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    1977 йили яна ўша Жимми Картер рафиқаси Розалин билан бирга кортеждан воз кечиб, инаугурация ерига қадар пиёда борган тарихдаги ягона президент бўлди. Сўнг инаугурацион парад чоғида у ҳарбийлар билан биргаликда Капитолийдан Оқ Уйгача йўл босди.

    20.01.2017, 20:56   Изоҳ (0)   21935
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ президенти инаугурацияси: Дональд Трамп Обама билан чойхўрлик қилиш учун Оқ уйга етиб келди

    20.01.2017, 20:26

    ИШИД жангарилари Пальмирадаги амфитеатрнинг бир қисмини вайрон қилди

    20.01.2017, 19:09

    АҚШ сайланган президенти Дональд Трампнинг инаугурацияси 20 январь куни Тошкент вақти билан 22:00 да бошланади

    20.01.2017, 18:53

    WikiLeaks асосчиси ҳуқуқлари таъминланган тақдирда АҚШ расмийларига таслим бўлишга тайёрлигини маълум қилди

    20.01.2017, 17:45

    АҚШ авиазарбаси туфайли Сурияда «Ал-Қоида» етакчиларидан бири ўлдирилди

    20.01.2017, 15:34

    Шимолий Корея Жон Керрини Пхеньян ва Вашингтон ўртасидаги муносабатлар ёмонлашишида айблади

    20.01.2017, 14:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Покистонда сел ва кучли ёмғир оқибатида ҳалок бўлганлар 32 нафарга етди

    Дунё | 30 июн, 11:56

    Термизда 219 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 30 июн, 11:53

    “Калмар ўйини” сериалининг янги версияси АҚШда суратга олинади

    Кино | 30 июн, 11:43

    Хитой электр тармоқларини ишдан чиқаришга қодир қуролни яратди (видео) 

    Дунё | 30 июн, 11:37

    Give Me Sport нашри дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди

    Спорт | 30 июн, 11:26

    Темирйўл чипталари бўйича 800 мингга яқин кишидан ундирилган ортиқча ҳақ қайтариладиган бўлди

    Ўзбекистон | 30 июн, 11:07

    Актриса ва моделларнинг тезда озишга ёрдам берадиган 5 хил самарали парҳези

    Маслаҳатлар | 30 июн, 10:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.