Япониянинг All Nippon Airways компаниясига қарашли самолёт учиш-қўниш тасмасидан чиқиб кетиб, қор уюмига кириб қолди. Бу ҳақда Regnum хабар бермоқда.
Воқеа Хоккайдо оролида рўй берди. Самолёт Титосэ аэропортида қўнаётган эди. NHK воқеа акс этган видеони эълон қилди.
Ҳаво кемаси бортида 25 киши бор эди. Уларнинг ҳеч бирига зарар етмади.
Воқеа сабаблари аниқлаштирилмоқда.
Изоҳ (0)