Японияда январь ойи ўртасида тезюрар поездлар ва ўнлаб авиарейсларнинг ушланиб қолишига сабаб бўлган кучли қор ёғиши кузатилди. Мамлакатнинг аксарият ҳудудларини қалин қор қоплади.
Мамлакат аҳолиси қорболалар ясашга киришди. Қорболаларнинг юзлаб суратлари ижтимоий тармоқларни тўлдирди, деб ёзади TJournal.
Қорболалар мушукча Китти, «Муз юрак»даги Олаф, «Қаҳрамонлар шаҳри»дан Бэймакс, Снупи, Хаяо Миядзаки мультфильмларидаги қаҳрамонларни эслатади.
Япониядаги оммабоп қишки трендлардан яна бири — табиий катталикдаги ҳақиқий ҳайвонларни қордан ясаш.
Кўплаб овқатланиш муасассалари ҳам ўз менюсига қишки мавзуни киритиб, таомларни қорбола кўринишидаги безаклар билан безатмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)