Chevrolet компанияси Lego кубикларидан ясалган тўлиқ ўлчамдаги Бэтмобилнинг макетини намойиш этди. Машинанинг узунлиги 5,2 метр, кенглиги 2,7 метр, баландлиги 2,1 метрни ташкил этади, оғирлиги эса 770 килограммга тенг. Бу ҳақида «Мотор» хабар берган.
Машина ёйиб қўйилганда умумий узунлиги 26 метрни ташкил этувчи, оғирлиги 130 килограмм бўлган алюминий асос (рама) устига қурилган. Дизайн учун «Lego Фильм: Бэтмен» мультфильмидаги автомобиль кўриниши танланган.
Автомобилда ҳаммаси бўлиб 17 хил рангдаги 344 187 та кубик ишлатилган. Ташқи кўринишни аниқ--тиниқ ишлаб чиқиш учун 222 соат, барча кубикларни йиғиш учун эса 1 833 соат сарфланган.
Агар жамоа уч ой давомида ҳафтасига етти кун тинимсиз кун-у тун ишлаганида, худди шунча вақт кетган бўлар эди. Агар бу иш устида фақат бир киши, фақат иш вақтидагина шуғулланса, худди шундай машинани йиғиш учун тўлиқ бир йил керак бўларди.
2016 йилда 195 мингта Lego кубикларидан 1964 йилда чиққан Ford Mustang’нинг тўлиқ ўлчамли нусхаси ясалган, 2015 йилда эса 500 мингта кубикдан бошқа Бэтмобиль тайёрланган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)