Россия пойтахти Москвада сафарда бўлган хонанда Лола томонидан Instagram’да эълон қилинаётган суратлар муҳокамаларга сабаб бўлмоқда, деб ёзади «Darakchi.uz».
«Хонанданинг ашаддий мухлислари мазкур суратлардан унинг севган инсони Москвада яшашини тахмин қилди», — деб ёзади нашр.
Хонанданинг мухлисларидан бири Лолага: «Турмуш ўртоғингиз Москвада яшайдими?», — деган савол билан мурожаат қилган, Лола бунга: «Ҳа», — деб жавоб берган.
Хонанда Лола 2016 йил 7 августида Москва шаҳрида концерт берган, шу йилнинг ноябрида ҳам Москвада меҳмон бўлган эди. «Darakchi.uz»нинг қайд этишича, Лола бундан аввал ҳам бир неча марта бўлажак турмуш ўртоғини учратганига шама қилган эди.
Маълумот учун, Лола 2005 йили турмушга чиққан, 2011 йили эса ажрашган. Унинг Шаҳина исмли қизи ва Шоҳдиёр исмли ўғли бор.
Лола интервьюларининг бирида «кун келиб, ўз қалбининг соҳиби билан оила қуриши»ни айтиб ўтган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)