«Манчестер Юнайтед» — «Ливерпуль» 1:1
Ўйиннинг қўшимча дақиқалари давом этаётган бир пайтда Роберто Фирмино Андер Эррерага нисбатан қўпол ўйнади. Бечора тўртинчи ҳакам special one ва special normal ўртасида қолиб кетди.https://twitter.com/JaapStamTheMan/status/820691502368223232
Клопп мени ҳакамдан «Ливерпуль» футболчисини четлатишни сўрамоқда деб ўйлади. Менда эса бундай фикр йўқ эди. Мен ҳаммасидан қониқиш ҳосил қилаётгандим.Ўйин ажойиб руҳда ўтди ва барча футболчилар ўзини профессионалларча тутди. Ҳакам эса ўз ишини яхши бажарди. Бу беллашув Премьер-лигани дунёга янада машҳур қиладиган ҳолатда кечди.
Жозе Моуриньо, «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи
Моуриньо Фирмино учун ҳеч бўлмаганда сариқ карточка истаганди. Роберто бошидан то оёғига қадар футболчи бўлиб туғилган, у ўйинни давом эттиришни истади. Аксинча, Эррера сариқ карточкага муносиб эди.Охир-оқибат сариқ карточка футбол ўйнашни истаётган йигитга кўрсатилди. Биз эса Моуриньо билан бу борада якдил фикрга кела олмадик.
Златан Ибраҳимович
Учрашув қаҳрамони сифатида айнан швед футболчисини кўрсатиш ўринли. Чунки у «Юнайтед»ни мағлубиятдан қутқариб қолди.Оддий вазиятларда хатолар қилдик. Танаффусдан кейин эса нисбатан яхшироқ кўриндик. Рақиб кучли прессинг уюштираётганди.Орадаги фарқни камайтириш учун ўйнадик, якунда эса 1:1 ҳисоби қайд этилди. 15-16 та учрашувдан буён мағлуб бўлмаймиз, шу темпда давом этмоқчимиз.
Златан Ибраҳимович, «Манчестер Юнайтед» аъзоси
Юрген Клопп ташрифидан кейин «Ливерпуль» кучли олтилик клубларига қарши 7 та сафар ўйинида иштирок этди ва бирортасида ҳам имкониятни бой бермади. Клопп сафарда «Тоттенҳэм»ни 2 марта, «Юнайтед»ни 1 марта енга олмади. «Арсенал» ва «Сити» дарвозасига сафарда 4 та гол уришга муваффақ бўлди. «Челси» майдонида эса ҳар икки сафар ҳам муваффақият қозонди.
«Юнайтед» ва «Ливерпуль» мавсумдаги ҳар икки ўйинда ҳам ғолибни аниқлай олмади. Бундай ҳолат 1988 йилдан буён кузатилмаётганди. 1:1 ва 3:3 ҳисобидаги дуранглар қайд этилган ўша мавсум «Ливерпуль» рақибини 9 очколик фарқ билан ортда қолдирган ва чемпион бўлган. 29 йилдан кейин ҳам ўша ҳолат яна такрорланишга яқин.
20 йилдан буён биринчи марта 6 клуб мавсум бошидан буён чемпионлик учун кураш олиб боради. Ҳали ҳеч ким бу пойгадан тушиб қолмади. Муҳими барқарорликни ушлаш, совуққон бўлиш. Олдинда катта ўйинлар бор.Арсен Венгер, «Арсенал» бош мураббийи
Венгер қўли остидаги Месут Ўзил Германияда бешинчи бор йил футболчиси деб топилди. Бу сўнгги 6 йилда бешинчи бор кузатилди. 2014 йил Ўзил етакчиликни Тони Кроосга бой бериб қўйганди. Бу сафар айнан уни 21 фоизлик фарқ билан ортда қолдирди.
«Эвертон» — «Манчестер Сити» 4:0
Бечора Гвардиола. Англияда қийналиб қолди. Бунга қадар Испания ва Германияда фаолият олиб борган мураббий ички чемпионатларда 0:4 ҳисобида енгилмаганди. «Сити» эса шунга мажбур бўлди.Гвардиола жамоаларидан «Бавария» «Реал»га, «Сити» эса «Барселона»га 0:4 ҳисобида имкониятни бой берган. Бироқ улар чемпионлар лигаси доирасида эди.
Ва Гвардиола бир мавсумнинг ўзида икки бор 4 та гол фарқи билан мағлуб бўлмаганди. Энди унинг пешонасида шу ҳам бор.
Биринчи бўлим гол уриш учун қатор имкониятларимиз бор эди, йўққа чиқардик. Рақиб эса 1 та ҳужум қилиб, 1 та гол урди.«Сити» дарвозабони Клауди Браво «Эвертон»га қарши учрашувда ўз дарвозасига тўғри тепилган ҳамма зарбани ўтказиб юборди. Бирортасини ҳам қайтара олмади. Чилилик 33 ёшли посбон «Сити» либосини кийганидан буён 22 та учрашувда иштирок этиб, 14 та гол ўтказиб улгурди.Бу футбол. Унда гол уриш учун доим ҳам катта иш қилиш шарт эмас. Рақиб дарвозамиз олдига бир марта келиб ҳам, гол уриб кетмоқда. Бу ҳол биргина шу ўйинда эмас, бутун мавсум давомида такрорланмоқда.
Биз бундан яхшироқ ўйнай оламиз. Бугунги натижа эса футболчиларим учун шунчаки даҳшат.
Адемола Лукман
Кимлардир Луқмон деб ўқиши мумкин бўлган 19 ёшли ҳужумчи «Эвертон» сафида дебют қилди ва шу учрашувда «Сити»дек клуб дарвозасига йўл топди. Мавсум бошида «Эвертон» уни қўлга киритиш учун «Чарлтон» ҳисоб рақамига 10 миллион фунт ўтказиб берганди.
Леонид Слуцкий
The Sun нашрининг хабар беришича, Москванинг «ЦСКА» клубини 7 йил давомида бошқарган Леонид Слуцкий фаолиятини «Челси»да давом эттиради. Айнан қандай лавозимда экани аниқ эмас.Роман Абрамович билан яхши таниш бўлган россиялик мутахассис «Лестер» — «Челси» учрашувини стадиондан томоша қилган. Одатда шундай, клуб хўжайини қаердан бўлса, унга яқин футболчи ёки мураббийларга ўша клуб эшиклари очилади. Юрий Жирков, Алексей Смертин каби футболчилар нима сабабдан Лондонга келгани ҳаммага тушунарли. Бу рўйхатга Андрей Шевченкони қўшиш бироз нотўғри, бироқ тарихан олиб қараганда қандайдир хулосага келса бўлади.
«Лестер»га қарши ўйинда Диего Коста иштирок этмади. Хитой клубидан тушган фантастик таклиф уни шу қадар ўйлантириб қўйдики, 3 кун машғулотга ҳам кела олмади. Келган кунида эса Антонио Конте билан жиққилашиб қолди.
Конте усиз ҳам яхши жамоа қила олишини «Лестер»га қарши ўйинда кўрсатди ва сафарда 3 та гол фарқи билан зафар қучди. Қизиқ томони, айнан испаниялик футболчилар ўйин тақдирини ҳал қилди. Мазкур ҳолат машҳур Омар Моманининг эътиборидан четда қолиб кетмади.
Изоҳ (0)