Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Аббос Арақчи расмий Теҳрон воситачилар олтилиги билан Эрон ядровий дастури бўйича эришилган келишувни қайта кўриб чиқмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «Российский диалог» ресурси хабар бермоқда.
Дипломатнинг фикрига кўра, Эрон бу масалада ҳеч қандай музокаралар ўтказиб ўтирмайди.
2015 йилда Эрон ядровий дастури бўйича эришилган келишув режаси айни пайтда амалга оширилмоқда. Аммо ўз сайловолди кампанияси чоғида Дональд Трамп кўп бора дастурни танқид остига олган ва унинг бандларини қайта кўриб чиқишга чақирган эди.
Изоҳ (0)