Уй шароитида ўраб қўйиш усули терини таранглаштиришга ва целлюлит пайдо бўлишининг олдини олишга ёрдам берувчи энг самарали усуллардан бири ҳисобланади.
Ўраб қўйиш усули воситаси сифатида гил, какао, шоколад, даволовчи лой, денгиз ўтлари, асал, қизил қалампир, хантал, эфир ёғлари ва бошқа таркибий қисмлардан фойдаланилади.
Ўраб қўйиш усули учун кечки пайт энг қулай ҳисобланади.
Ўрашни тўғри бажариш учун керак бўладиган – чойшаб, иссиқ кўрпа, термоплёнка, эластик бинтлар ва терига суриладиган аралашма олдиндан тайёрлаб қўйилади. Аралашмани сотиб олиш ҳам мумкин.
Аралашмани баданга суриб термоплёнкага ўралади ва 10—30 дақиқа давомида иссиқ кўрпа ёпиб қўйилади.
Ўраб қўйишнинг иккинчи тури ҳўл ўраш дейилади. Бадан олдин ўрашга тайёрланади, кейин денгиз тузи ва эфир ёғининг илиқ эритмасига ботирилган чойшабни сал сиқиб баданга ўраб қўйилади. 40 дақиқа давомида иссиқ кўрпа ёпиб қўйилади.
Изоҳ (0)