АҚШ Демократик партиясидагилар АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг инаугурацияси муносабати билан ташкил этиладиган тантанали маросимга чипта олишда юзага келган муаммолар ҳақида гапириб берди, деб ёзади «РИА Новости» партиянинг ўз раҳбарияти учун тантаналарга чипталар ташкиллаштириш билан шуғулланувчи ходимларига таяниб.
Республикачилар партияси аъзолари чипталарни «автоматик тарзда» қўлга киритади, демократлар эса таклифномалар учун сўров беришга мажбур, ва ҳатто бу ҳам демократларнинг чипта олишига кафолат бермайди.
«Бу шунчаки адолатсиз бўлиб қолмай, бизнинг партияларимиз ўртасидаги жарликни ҳам катталаштиради ва биз билан ҳисоблашилмаслигини тасдиқлайди», — дея фикр билдирди Ким Фуллер, у вакиллар палатаси аъзоси Грегори Микснинг инаугурациядаги иштирокини ташкиллаштириш билан шуғулланади.
Ўз навбатида, партиянинг икки вакили ушбу муаммо инаугурация маросими билан шуғулланувчи қўмитанинг тартибсизлиги билан боғлиқлигини тахмин қилди.
Изоҳ (0)