C-SPAN телеканали АҚШ Конгрессидан олиб борилаётган трансляцияни кутилмаганда узиб, унинг ўрнига Russia Today телеканалини эфирга узатиб юборди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
АҚШ Конгрессидаги муҳокамаларни намойиш этадиган C-SPAN телеканали тахминан 10 дақиқа давомида Россия телеканали эфири билан узиб қўйилди. Бунга кўплаб нашрлар, жумладан, The New York Times эътибор қаратди.
Воқеа 12 январь куни рўй берди. Демократлар вакили Максин Уотерс қимматбаҳо қоғозлар ва биржалар тўғрисидаги қонунчилик хусусида сўз юритаётганида унинг ўрнига экранларда RT логоси пайдо бўлди, сўм Польша ташқи ишлар вазири ҳақидаги ҳазилларга бағишланган кўрсатув эфирга узатилди.
C-SPAN вакиллари бўлган воқеани техник хато деб баҳолади. Улар узилиш хакерлик ҳужуми билан боғлиқ эмаслигини таъкидлади.
Изоҳ (0)