• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    La futbol. Гризманн қайтди, «Реал» мағлуб бўлмаслик рекордини ўрнатди, «Барселона» ҳакамлардан норози, Насрида эса кучли хавотир

    Таътилдан қайтиб келган Ла лига клублари 2017 йилги мавсумни бошлаб юборди. Аввалига Испания кубоги, кетидан эса чемпионатнинг 17-тури.

    «Реал Мадрид»

    Зидан Мадрид клубини қабул қилиб олганига 4 январь куни 1 йил тўлганди. Бу вақт ичида жамоа ўсишга эришди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Sports.ru» хабарига кўра, «Реал» испан клубларининг энг узоқ давом этган мағлубиятсиз серияси бўйича рекордни такрорлади. Мана 39 та ўйиндирки, Зидан шогирдларини ҳеч ким мағлуб эта олмайди.

    Маълумот учун, 2015 йилги мавсумда «Барселона» кетма-кет 39 та ўйинда мағлуб бўлмай, Испания рекордини ўрнатганди. Такрорланган рекордни янгилаш учун «Реал»га яна 1 та учрашувда мағлуб бўлмаслик кифоя. Навбатдаги учрашувни «Қироллик клуби» 15 январь куни «Севилья» майдонида ўтказади.

    Карим Бензема

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Гранада» дарвозасига гол урган франциялик ҳужумчи «Реал» тўпурарлари орасида 8-ўринга кўтарилиб олди. 2009 йилнинг ёзида Мадридга кўчиб ўтган Бензема ўтган давр мобайнида «Реал» шарафини 338 ўйинда ҳимоя қилди ва 172 та гол урди. Шунингдек, 80 та голли узатма берди.

    «Реал» тўпурарлари орасида 7-ўрин Франcиско Хентога тегишли бўлиб, унинг ҳисобида 182 та гол бор.

    Карим Бензема Ла лигага ташриф буюрганидан буён энг кўп айнан «Гранада» дарвозасини ишғол қилган — 10 бор.

    Криштиану Роналду

    Фото: Sky Sports

    Фото: Sky Sports

    «Реал» клуби устози Зинедин Зидан Криштиану Роналдуга имконият нима сабабдан кам берилаётганига изоҳ берди.

    Биз Роналду билан ротация масаласида келишиб олдик. Матбуот унинг нақадар керакли футболчи эканини тушуниши керак. Мен Роналду бутун мавсум давомида яхши формада бўлишини истайман.

    70 кун ичида 20 та ўйин ўтказиш бу даҳшат. Унга дам керак ва буни унинг ўзи ҳам тушунди, орамизда ҳеч қандай муаммо йўқ.

    Зинедин Зидан, «Реал Мадрид» бош мураббийи

    «Барселона»

    2017 йил «Барселона» учун таҳликали бошланди. Аввалига Испания кубогида «Атлетик»дан мағлубият, кейин эса Ла лигада «Вильярреал» Каталония клубидан очко тортиб олди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    Бруно Сориано жарима майдончасида тўпни икки бор қўли билан ўйнади. Мен Маскеранонинг қўлига тўп текканини ҳам кўрдим, бироқ бу қасддан эмасди. Ўзингиз кўриб турибсиз, ҳакамлар ҳар ўйиндан кейин ўзи учун гап тилаб олмоқда.

    Умумий планда биз «Вильярреал»дан яхшироқ ўйнадик. Чемпионат ҳали бой берилмади. Ниманидир ўзгартириш эвазига вазиятни ўнглаб, бош совринни ютиб олишимизга ишонаман.

    Ҳерард Пике, «Барселона» ҳимоячиси

    Пике «Атлетик»ка қарши ўйиндаги муваффақиятсизликдан кейин ҳам ҳакамларни айблаганди. Ваҳоланки ўша учрашувда рефери «Атлетик»нинг икки футболчисини майдондан четлатганди.
    Мен учрашувни телевизор орқали томоша қилдим. Бруно Сориано тўпни қўли билан ўйнагани такрорий лавҳалар орқали яққол кўринди. Ҳакамларга видеотакрорлар орқали ёрдам бериш керак.

    «Вильярреал»га бўлган ҳурматни сақлаган ҳолда айтаман: биз зафар қучишга ҳақлироқ эдик. Месси, Неймар ва Суарес таътилга чиқмагандек ўйнади. Бироқ ғалаба голи урилмагани учун уларни айблаб бўлмайди.

    Ҳорди Местре, «Барселона» вице-президенти

    Фото: BeSoccer

    Фото: BeSoccer

    «Валенсия»

    Чезаре Пранделлини сақлаб қола олмаган «Валенсия» Ла лигада жон сақлаб қолиш учун бор ғайратини ишга солмоқда. Яқиндагина жамоа «Қозоғистон»нинг «Астана» клубида тўп сураётган Неманья Максимович билан 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзолади.

    Фото: Sports.ru

    Фото: Sports.ru

    Сербиялик 21 ёшли футболчининг «Астана» билан шартномаси 2017 йилнинг ёзига қадар мўлжалланганди. Шу боисдан «Валенсия» қозоғистонликлар ҳисоб рақамига 300 минг евро ўтказиб беради.

    «Вильярреал»

    «Барселона»дан очко тортиб олишга муваффақ бўлган жамоа уй стадиони номини ўзгартиришга қарор қилди. Бунга қадар «Эл Мадригал» номи билан танилган ўйингоҳ, эндиликда «Estadio de la Seramika» деб юритилади.

    Фото: Twitter / @LaLiga

    Фото: Twitter / @LaLiga

    Бундан буён стадион керамогранитдан ишланган қоплагич ёрдамида «Вильярреал»нинг асосий либоси бўлган сариқ тусга кириб туради. Яна бир неча кундан кейин клуб музейи ишга тушади. Стадион тўлиқ реконструкциядан чиқиши учун эса яна 3—4 йил вақт керак бўлади.

    Фото: Twitter / @LaLiga

    Фото: Twitter / @LaLiga

    Клуб стадионни таъмирлаш ишларига қарашаётган барча — 7 компния номини кириш қисмига ёзиб қўйди.

    Фото: Twitter / @LaLiga

    Фото: Twitter / @LaLiga

    Антуан Гризманн

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Эйбар»га қарши беллашувнинг 72-дақиқасида гол урган франциялик ҳужумчи Антуан Гризманн Ла лига доирасида 843 дақиқадан буён давом этиб келаётган голсиз сериясига якун ясади.

    Гризманн кубок беллашувларида гол ураётгани билан, Ла лигада сўнгги бор 2 октябрь куни «Валенсия» дарвозасига йўл топган бўлиб, кейинги 9 та беллашувда майдонни голсиз тарк этганди.

    Самир Насри

    Франция терма жамоасига чақирилмайдиган, «Манчестер Сити»да қадр топган Самир Насри ўзини «Севилья» сафида бахтли ҳис қилаётганди. Айни вақтда эса унга 4 йиллик дисквалификация таҳдид солмоқда.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Насри Лос-Анжелесга ташриф буюриб, ичини ювдирган. Бу эса WADA томонидан допинг текширувидан «омон чиқиш учун» деб қаралди. Спортчилар бундай амалиётни ўзида қўллаш учун биринчи навбатда махсус рухсатнома олиши керак эди. Насри эса бундай қилмаган.

    Регламентга кўра, бундай ҳолатда спортчи 4 йилга спортдан четлатилади. Агар Насри бу жараён аслида нима учун эканини ишонарли далиллар билан исботлай олса, унинг четлатилиш муддати бироз камайтирилиши мумкин.

    09.01.2017, 11:20   Изоҳ (0)   22677
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сув хоккейи: АҚШда очиқ осмон остидаги хоккей ўйини вақтида жала қуйди

    09.01.2017, 00:13

    Одил Аҳмедов билан 2001 йилдан бери бир хилда суратга тушадиган Ёқуб Аҳмедов укасига «қаерда ўйнаса ҳам, соғ-саломат юришни» тилади

    02.01.2017, 18:49

    Одил Аҳмедовни сотган клублар ҳеч қачон зарар кўрмаган. Футболчининг барча трансферлари — битта суратда

    30.12.2016, 19:09

    Самвел Бабаян Ўзбекистон миллий термаси сардори Одил Аҳмедовнинг Хитой клубига ўтганини рад этди

    29.12.2016, 18:56

    Ҳасанбой Дўстматов Ўзбекистонда йил спортчиси деб топилди ва 10 минг доллар билан тақдирланди

    28.12.2016, 21:29

    Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Манагуадаги ёқилғи қуйиш шохобчасида калтакланди

    25.12.2016, 16:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.