Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

CES 2017 кўргазмасида ички молекуляр датчикка эга биринчи смартфон тақдим этилди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru». Changhong H2 асл дорилар, заргарлик буюмлари ва бошқа буюмларни уларнинг таркибига қараб қалбакиларидан фарқлай олади.

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

Смартфон молекуляр датчик базасидаги сканерни ёқади. У инфрақизил спектроскопия технологияси асосида ишлайди. Ёруғлик нурини буюмга йўналтириш орқали, датчик материал спектрига эга бўлади ва у орқали унинг молекуляр даражадаги таркибини билиб олиши мумкин.

Қурилмани кўплаб мақсадларда ишлатиш мумкин. У материал таъмини сеза олади, дейиш мумкин, айнан шу нарса қалбаки буюмни аниқлаш имконини беради. Уни, масалан, дўконда қадоқланган маҳсулотларнинг таркибини билиш учун қўллаш мумкин. Энг мазали ҳамда нитратлар қўшилмаган меваларни танлаш учун уларни смартфон ёрдамида сканерлаш кифоя. Шунингдек, датчик организмдаги ёғ миқдорини ҳам аниқлай олади.

Changhong H2 Хитойда 2017 йил бошида сотувга чиқади. Кейинроқ қурилма бошқа мамлакатларда ҳам пайдо бўлади. Changhong H2’нинг нархи тахминан 400 доллар бўлиши мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар