• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухорода эркин туристик ҳудуд яратиш масаласи муҳокама қилинди

    Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев вилоят олимлари билан учрашди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

    Фото: Flickr

    Фото: Flickr

    Мажлисда таъкидланишича, бугунги кунда Бухоро вилоятидаги олий таълим муассасаларида 50 дан зиёд фан доктори, 318 нафар фан номзоди, кўплаб ёш тадқиқотчилар фаолият юритмоқда. Вилоятнинг олий таълим муассасаларида мутахассис кадрлар тайёрлаш билан бирга, фан ва ишлаб чиқаришнинг долзарб масалаларида илмий, жумладан, фундаментал тадқиқотлар олиб борилмоқда. Бунда давлат томонидан ажратилаётган грантлар, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тузилмалари ҳамда хорижий университет ва институтлар билан ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этмоқда.

    Учрашувда илм-фанни янада ривожлантиришнинг долзарб масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Соҳа инфратузилмасини ривожлантириш, яратилаётган янгилик, ихтиро ва ишланмалар ижодкорларини рағбатлантириш, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш масалалари муҳокама қилинди. Вилоятда шу мақсадда илмий-техникавий лойиҳалар жамғармасини ташкил этиш, олий таълим муассасалари ҳузурида замонавий лабораториялар ва конструкторлик бюролари тузиш, уларнинг ишлаб чиқариш корхоналари билан манфаатли алоқаларини кенгайтириш хусусида фикр алмашилди.

    «Мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотини 2030 йилга бориб икки баробар ошириш режалаштирилган, — деди Бухоро давлат университети ректори А. Тўлаганов. — Бунда фан ва техника ютуқларидан кенг ва самарали фойдаланиш ҳисобига моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бухоро вилояти катта ер ости фойдали қазилмалари захирасига эга эканини таъкидлаш лозим. Масалан, қурилишбоп гипс, оҳактош, бўёқли минераллар, графит конлари етарли. Лекин уларни қайта ишлаш талаб даражасида эмас. Вилоятда ишлаб чиқарилаётган қурилиш материаллари ҳудудий саноат маҳсулотлари таркибида 7–7,5 фоизни ташкил этмоқда. Бу масалани самарали ҳал этишда илмий ишланмаларнинг алоҳида ўрни бор. Бугунги кунда муқобил энергия ишлаб чиқаришга эҳтиёж катта. Мамлакатимиз, хусусан, Бухоро вилоятида қуёшли кунлар 310–320 кун экани, ҳар квадрат метр майдон юзасига ўртача 750–800 киловатт/соат қувватига тенг қуёш энергияси тушиши инобатга олинса, гелиотехникани ривожлантиришда катта имкониятлар мавжудлиги аён бўлади. Университетимиз бу борада илмий изланишлар олиб борилаётган Бухоро муҳандислик-технология институти, Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг Бухоро филиали билан ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда».

    Учрашувда археологик қазишмалар олиб бориш орқали Бухоро тарихини янада кенг ўрганиш мақсадида қурилиш муҳандислари, реставратор кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш бўйича таклифлар билдирилди.

    Бухорода эркин туристик ҳудуд яратиш, вилоятнинг сайёҳлик брендини ишлаб чиқиш, экология, суғоришда сувни тежашга хизмат қиладиган замонавий технологияларни жорий этиш каби кўплаб масалаларга ҳам эътибор қаратилди.

    Вилоят ҳокими кўтарилган масалалар ечими бўйича аниқ таклиф ишлаб чиқиш юзасидан мутасаддиларга топшириқ берди.

    09.01.2017, 20:02   Изоҳ (0)   7552
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Визаларни бекор қилишни кечиктирган Ўзбекистон, яна тўртта Dreamliner сотиб оладиган «Ҳаво йўллари», ҳукуматнинг вилоятлардаги ваколатли вакиллари ва куннинг бошқа...

    09.01.2017, 19:45

    Ўзбекистонда анор ва ёнғоққа янги стандартлар жорий этилди

    09.01.2017, 17:30

    Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларини ўзаро боғловчи йўл қурилиши давом этмоқда (фоторепортаж)

    09.01.2017, 16:46

    Россиядаги йўл-транспорт ҳодисасида Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди

    09.01.2017, 14:45

    Ўзбекистон ҳудудларида ҳукуматнинг ваколатли вакиллари пайдо бўлади

    09.01.2017, 13:31

    Korzinka.uz карталар балансини текширишга имкон берувчи ботни ишга туширди

    09.01.2017, 12:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Apple уч миллиард дона iPhone сотди

    Дунё | 1 август, 23:45

    Эроннинг “Истиқлол” клуби Рустам Ашурматов билан шартномани бекор қилиши мумкин

    Спорт | 1 август, 23:30

    “АҚШ Ғазо секторидаги очарчиликка қарши курашиш режаси устида ишламоқда” — Трамп

    Дунё | 1 август, 23:25

    “Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатлари яҳудий қадриятларига зид” — нидерландиялик раввин

    Дунё | 1 август, 23:10

    АҚШдаги музей экспозициядан Трампнинг импичментлари ҳақидаги маълумотни олиб ташлади

    Дунё | 1 август, 23:00

    Хитойда одамлар аномал иссиқдан метрода ўтириб сақланмоқда

    Дунё | 1 август, 22:40

    Чет элларда оғир шароитда қолган ўзбекистонликларни ватанга қайтариш акциясига старт берилди

    Ўзбекистон | 1 август, 22:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.