Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Сурия шимолида, Туркия билан чегара яқинида жойлашган Аазаз шаҳрида юз берган портлаш оқибатида 25 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди. Бу ҳақда Sky News Arabia телеканалига таяниб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.

Фото: Twitter / @markito0171

Фото: Twitter / @markito0171

ОАВга кўра, шаҳарнинг гавжум бозорида миналаштирилган автомобиль портлади. Айрим гувоҳлар 30—50 нафар қурбон ҳақида маълум қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 23 январь куни Қозоғистон пойтахти Остонада Сурияда вазиятни изга солиш бўйича навбатдаги музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар