«Титаник» ҳалокатига айсберг билан тўқнашув эмас, унинг бортида аввалроқ содир бўлган алангаланиш асосий сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
The Independent нашрига кўра, экспертларнинг янги маълумотлари кемада машъум рейсдан уч ҳафта олдин жиддий ёнғин рўй берганини кўрсатмоқда. Фожиани ўрганишга 30 йил сарфлаган журналист Шенан Молони Белфастдаги кемасозлик корхонасида олинган кема суратларида «Титаник» корпусидаги қора доғларни аниқлади. Экспертлар мазкур доғлар ёқилғи омбори ичидаги алангаланишдан дарак беришини тасдиқлади.
«Ёнғин туфайли кема қопламаси Цельсий бўйича 1000 даражагача қизиган ва уни ўта заиф ҳолатга келтирган. Шу сабабли корпус айсберг билан тўқнашувга дош бермаган», — дея маълум қилди журналист.
Лайнер раҳбарияти ёнғин ҳақида йўловчиларга гапиришни ман этгани таъкидланмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)