• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    АПЛ бўтқаси. «Тоттенҳэм» ва «Юнайтед» Boxing Day чемпионлари, Фегулининг қизил карточкаси сохта бўлиб чиқди

    4 январь куни тунда Англия премьер-лигаси клублари Boxing Day’ни эсон-омон якунлаб олди. Шу билан улар 14 январь санасига қадар таътилга чиқди.

    Қисқа фурсатда ўтиб кетган тур мутахассислар томонидан кўп бор танқид қилинди. Яқиндагина коррупция муаммолари билан юрган Сэм Эллардайс ҳам тақвим тузиб чиққанларни бир тепиб ўтишни ўзи учун лозим топди.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Янги йилни футбол билан қарши олган клублардан «Тоттенҳэм» ва «Юнайтед»ни олқишлаш мумкин. Ҳар икки клуб Boxing Day вақтида 9 очкодан ишлаб олди. Бунда «шпорлар»нинг меҳнати янада салмоқли кўринади. Улар 10 кун ичида 10 та гол уриб, 2 та гол ўтказиб юборди. Рақиблар орасида 13 учрашувдан буён мағлуб бўлмаётган «Челси»нинг ҳам бор экани ажойиб манзара.

    Европанинг энг ажойиб жамоаларидан бирини мағлуб этдик, шу нуқтаи назардан олиб қараганда ғалаба салмоқлидир.

    Футболда энг муҳими ўзига бўлган ишонч. Биз эса ҳарактер кўрсата олганимиздан ғурурланамиз. Исботладикки, чемпионлик учун ҳақлимиз.

    Маурисио Почеттино, «Тоттенҳэм» клуби бош мураббийи

    Фото: АПЛ

    Фото: АПЛ

    «Юнайтед» бу оралиқда топ клублар билан тўқнаш келмади. Шундай бўлса-да, «Мидлсбро»га қарши ўйиндаги ирода ва «Вест Ҳэм» майдонидан ғалаба билан қайтиш мақташга арзирли бўлди.

    Boxing Day вақтида уч клуб 7 тадан очко ишлаб олди: «Эвертон», «Ливерпуль» ва «Арсенал». Тўплар нисбатидаги яхшироқ кўрсаткични шу кетма-кетликда ўқиш ўринли.

    Лигада жон сақлаб қолиш йўлида ҳаракат қилаётган «Халл Сити» ва «Сандерленд» жамоалари Ливерпуль шаҳри клубларини 2 очкодан маҳрум қила олди. «Арсенал»нинг «Борнмут»га қарши ўйиндаги камбэкини эса мухлислар узоқ эслаб юради.

    Фото: АПЛ

    Фото: АПЛ

    «Челси» ва «Сити» 10 кун ичида 1 мартадан мағлуб бўлди. Ҳар икки клуб ҳам марказий ўйинларда имкониятни бой берди. «Сити» «Энфилд»да, «Челси» эса «Уайт Харт Лэйн»да ожиз қолди. Шундай бўлса-да, уларни мақташ бироз ўринсиз. Чунки «Бёрнли» ва «Вест Бромвич» каби оддий клублар ҳам шу 10 кун ичида 6 очкодан жамғара олганди.

    Мағлубиятдан ҳафа бўлдик, бироқ кетма-кет 13 та учрашувда зафар қучганимиздан шодмиз, АПЛда бу мушкул иш.

    Рақибимиз кучли эди. «Тоттенҳэм» ўтган мавсум сўнгги турга қадар олтин медаль учун курашди. Почеттино йиллар давомида меҳнат қилди ва АПЛ чемпионлиги учун кураша оладиган аҳил коллективга асос солди.

    Бу мағлубият сентябрь ойидагиларидан фарқ қилади. Чунки ўшанда биз яхлит бир жамоа эмасдик. Ҳозир эса бир муштлигимизни ҳамма билади ва бу бизга жуда муҳим.

    Антонио Конте, «Челси» клуби бош мураббийи

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Кутилмаган ҳолат: Boxing Day’да энг расво натижани «Саутгемптон» футболчилари қайд этди ва фақатгина улар бирорта ҳам очко ишлай олмади.

    Boxing Day’нинг турнир жадвалига таъсири

    Кучли олти клубдан «Тоттенҳэм» жиддий ўсишга эришди: 5 дан 3 га кўтарилди. Қолганлар эса ўз жойида. Бироқ бу олти клуб бир-бирига анча яқинлашиб қолди. Натижада АПЛдаги рақобат яна-да жиддийлашди.

    Фото: Livescore.in

    Фото: Livescore.in

    Қуйи ўринларда бораётган жамоалар эса бир қимирлаб, яна жойига қайтиб қолди.

    Айбсиз айбдор

    Софиан Фегули қизил карточка олмаганида, «Юнайтед» «Вест Ҳэм» майдонидан ғалаба билан қайта олармиди? Айтиш қийин, абсурд. Ўтган иш ўтиб бўлди. Футболда қўл билан гол уриб, жаҳон чемпионатига чиққан термалар бор, Фегулининг қизил карточкаси нима бўлибди?!

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    АПЛ эса вазиятни қайтадан кўриб чиқди ва жаозирлик футболчини айбсиз деб топди. Бу ҳар қалай ҳақиқатнинг қарор топиши — ҳечдан кўра кеч. «Вест Ҳэм» эса йўқотилган очколар ўрнини бошқа ўйинлар орқали тўлдириб олади.

    Славен Биличга қийин. Унинг алам билан айтган фикрлари сизга қизиқ бўлса, шу ҳаволага марҳамат қилинг!

    Ҳақиқий айбдор

    Фернандиньонинг олган қизил карточкаси «Сити»нинг ўйинига таъсир қилмади ва Гвардиола жамоаси ғолиб чиқди. Худди «Вест Ҳэм» каби «Сити» ҳам қизил борасида АПЛга апелляция берди.

    Фото: АПЛ

    Фото: АПЛ

    Жавоб хати ўзини кўп куттирмади: «Тошингизни теринг!» Фернандиньо 4 та ўйинлик дисквалификацияни ўтайди.

    Испания ва Германиянинг энг кучли клубларида ишлаб, ўзи учун керакли натижа қила олган Хосеп Гвардиола Англия ўрмонларида тентираб юрган Робин Гудни ёдга солмоқда. Ҳаракат бор, бироқ «Сити» усиз ҳам ҳозирги натижасини кўрсата оларди, тахминимизча.

    Бизда «Барселона», «Бавария», «Манчестер Юнайтед» ёки «Ювентус»никидек тарих йўқ. Биз яна ўн йиллар давомида чемпионлар лигасида ўйнашимиз керак. Бу эса битта титул ютгандан кўра муҳимроқ, ишонинг.

    Бу клубда ишлаётган ҳар бир одам ажойиб эканини тушунтиришимиз лозим. Худди мухлислар каби.

    Хосеп Гвардиола, «Манчестер Сити» бош мураббийи

    Фото: Sport-express.ru

    Фото: Sport-express.ru

    Осон эмас бу майдон ичра турмоқ, Пеп. Ташрифдан мақсад бошқа эди, хулоса эса ташриф мақсадига мос эмас. Гвардиола ҳақиқий футбол қандай эканини Англияда кўрди. Ҳаётда ҳамма нарсани пул ҳал қилавермайди. Эсланг, «Юнайтед» ҳам уни истаганди, унинг ўзи эса пулни истади. Мана оқибат.

    21-тур

    14 январь куни старт олади бу тур ва 15 январь кунги марказий ўйин билан якунига етади.

    14 январь, шанба«Тоттенҳэм» — «Вест Бромвич»«Бёрнли» — «Саутгемптон»«Вест Ҳэм» — «Кристал Пэлас»«Сандерленд» — «Сток Сити»«Суонси» — «Арсенал»«Уотфорд» — «Мидлсбро»«Халл Сити» — «Борнмут»«Лестер» — «Челси»

    15 январь, якшанба«Эвертон» — «Манчестер Сити»«Манчестер Юнайтед» — «Ливерпуль»

    «Чаён зарбаси»

    Оливье Жирунинг «Кристал Пэлас» дарвозасига урган голи чиройлими ёки Генрих Мхитаряннинг «Сандерленд» постига йўл топиши?

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» ўқувчиларининг сўровномада иштирок этган 58 фоизи франциялик футболчига овоз берди. Арманистонлик йигит 42 фоиз овоз тўплади.

    Фото: АПЛ

    Фото: АПЛ

    Кўпроқ овоз тўплаган голни яна бир бора томоша қилинг.

    05.01.2017, 10:24   Изоҳ (0)   11669
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Одил Аҳмедов билан 2001 йилдан бери бир хилда суратга тушадиган Ёқуб Аҳмедов укасига «қаерда ўйнаса ҳам, соғ-саломат юришни» тилади

    02.01.2017, 18:49

    Одил Аҳмедовни сотган клублар ҳеч қачон зарар кўрмаган. Футболчининг барча трансферлари — битта суратда

    30.12.2016, 19:09

    Самвел Бабаян Ўзбекистон миллий термаси сардори Одил Аҳмедовнинг Хитой клубига ўтганини рад этди

    29.12.2016, 18:56

    Ҳасанбой Дўстматов Ўзбекистонда йил спортчиси деб топилди ва 10 минг доллар билан тақдирланди

    28.12.2016, 21:29

    Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Манагуадаги ёқилғи қуйиш шохобчасида калтакланди

    25.12.2016, 16:52

    Криштиану Роналду Фаластинда йил одами деб тан олинди

    23.12.2016, 01:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда чивинлар ташийдиган юқумли касалликка чалиниш ортди

    Дунё | 4 август, 02:25

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.