Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги сайтида «‘Тошкент метрополитени Юнусобод йўналиши иккинчи босқичи қурилиши’ лойиҳасини амалга ошириш чоралари тўғрисида»ги қарор матни чоп этилди. Бу ҳақда «Anons.uz» хабар бермоқда.
Ҳужжатга кўра, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан Тошкент метрополитени Юнусобод йўналиши иккинчи босқичи қурилишини 2017—2019 йилларда якунлаш тўғрисида таклиф киритилган.
124,8 миллион доллар қийматидаги мазкур лойиҳани молиялаштириш манбалари сифатида 72 миллион доллар эквивалентидаги давлат бюджети маблағи ҳамда Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт фондининг 52,8 миллион доллар миқдоридаги кредити кўзда тутилган.
Лойиҳани самарали амалга ошириш, жалб этилаётган маблағлардан мақсадли фойдаланиш учун масъул ижрочи орган этиб «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ белгиланган. Лойиҳанинг барча қатнашчилари 2020 йил 1 январгача айрим солиқ ва тўловлардан озод қилинган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)