Наманган вилоятининг Чуст туманида лойиҳа қиймати салкам 3 миллиард сўм бўлган янги сузиш ҳавзаси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда «Дарё» мобил мухбири маълум қилди.
Туман аҳли, хусусан, спортчи ёшлар учун чинакам янги йил совғаси бўлган мазкур маскан Шарофиддин Халилов раҳбарлигидаги «Косонсой қурилиш сервис» хусусий корхонаси қурувчилари саъй-ҳаракати билан бунёд қилинди.
Спорт иншооти очилишида иштирок этган вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров сузиш ҳавзаси туман спортчилари янги марраларни эгаллашига кўмак беришига ишонч билдирди. Қурувчиларни қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)