Американинг Аризона штатида эгизаклар янги йил кечаси 10 дақиқа фарқ билан дунёга келди. Бу ҳақда Sky News маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Сойер деб исм қўйилган биринчи ўғил бола 2016 йилнинг 31 декабрь куни 23:51 да туғилган.
Болаларнинг отаси энди улардан каттаси доим кичигининг жиғига тегиши мумкин деб ҳазиллашди.
Иккинчи чақалоқ, Эверетт, 2017 йилда 0:01 да туғилган.
Худди шундай ҳолат Сан-Диегода ҳам юз берганлиги таъкидланмоқда. У ерда бир пайтнинг ўзида 2016 ва 2017 йилларда эгизак қизалоқлар дунёга келган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)