Актёрлар Алишер Узоқов ва Адиз Ражабов Masquerade (MSQRD) мобил дастури ёрдамида кулгили байрам табриги тайёрлади. Видеотабрик Адиз Ражабовнинг Instagram-саҳифасида эълон қилинган.
Актёрлар мобил дастурнинг «юзни алмаштириш» функциясидан фойдаланган — чеҳра эгасининг бош ҳаракати унинг сўзларига мос келмаслиги, шунингдек, қиёфанинг сезиларли ўзгаргани бироз кулгили ҳолатни юзага келтирган.
Instagram фойдаланувчилари кайфиятни кўтарувчи мазкур видеотабрик учун актёрларга миннатдорчилик билдирган, «Адиз Узоқов, Алишер Ражабов», «Бунақаси бўлмаган», «Даҳшат ўхшабди!» қабилидаги комментларни қолдирган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.