Хитой ҳукумати тарихда биринчи марта смог туфайли умуммиллий даражада хавфнинг энг юқори — қизил даражасини эълон қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Таҳдид шимолий ва шарқий провинцияларда амал қилмоқда.
Миллий метеорология марказининг маълум қилишича, мамлакат шимоли-шарқида, шу жумладан, пойтахт Пекинда кўриш масофаси 500 метрдан пастга тушиб кетиши мумкин. Алоҳида туманларда бу кўрсаткич ҳатто 50 метрни ташкил этиши кутилмоқда.
The Guardian азборотига кўра, 2017 йил 1 январида Пекинда зарарли зарралар миқдори меъёридан 24 баробар кўп эди. Пойтахт аэропортида 100 та рейс бекор қилинди.
Изоҳ (0)