Смог — асосан йирик саноат шаҳарларида кузатиладиган, тутун, қурум, кул зарралари, чанг, ёнилғи буғи кабилар аралашмасидан иборат заҳарланган ҳаво.
Хитойнинг шимолий ва шарқий вилоятларида кучли смог кузатилаётгани муносабати билан, мамлакат ҳукумати 3 январь куни тарихда илк бор миллий миқёсда ҳаво ифлосланиши хавфининг энг юқори — «қизил» даражасини эълон қилди.
Хитой Миллий метеорология хизматидан маълум қилишларича, мамлакат шимоли-шарқида, хусусан, пойтахт Пекинда кўриш даражаси 500 метргача қисқариши мумкин. Алоҳида ҳудудларда эса кўриш даражаси 50 метргача ҳам қисқариши мумкинлиги айтилмоқда.
Қуйида смог Пекинни 20 дақиқа ичида қандай қоплаб олаётгани акс этган таймлапсни кўришингиз мумкин:
https://www.instagram.com/p/BOv2Bd4jxKW/Смог ичида қолган Хитой шаҳарлари
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)