Термиз шаҳридаги «Турон» тантаналар саройида «Президент арчаси» тадбири бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё» мобил мухбири маълум қилди.
Тадбирда Сурхондарё туман ва шаҳарларидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари, 12-Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари иштирок этди. Вилоят ҳокимлиги, халқ таълими, маданият ва спорт ишлари бошқармалари, «Камолот» вилоят Кенгаши ҳамкорлигида тайёрланган байрам дастурида Қорбобо ва Қорқиз, турли эртак қаҳрамонларининг чиқиши болажонларга қувонч улашди.
Вилоят ҳокими Э.Турдимов йиғилганларни байрам билан муборакбод этиб, ёш авлодга яратилаётган шароит ва кўрсатилаётган ғамхўрликлар хақида тўхталиб ўтди. Шундан сўнг болажонларга Президент совғалари топширилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)