Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва қардош турк халқига Истанбул шаҳрида содир этилган мудҳиш террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлганлиги муносабати билан таъзия изҳор этди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.
Давлат раҳбари ўз мактубида қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик туйғуларини етказиб қўйишни сўради. Жароҳат олганларга қисқа муддатда соғайиб кетишларини тилади.
Эслатиб ўтамиз, Истанбулдаги тунги клубда уюштирилган ҳужум оқибатида 39 киши ҳалок бўлди, 69 киши яраланди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)