Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида Андижон шаҳри кўчаларидан биридаги тирбандлик акс этган сурат эълон қилинди.
Суратдаги кўчада йўлнинг у томони ҳам, бу томони ҳам тўла тирбандлик ҳолатида эканини кўриш мумкин.
Баъзи фойдаланувчилар бунга, ҳазил аралаш: «Адолатли тирбандлик», «Чиройли туришибди», — деб таъриф берган; баъзилар Андижонда оқ рангли машиналар жуда кўп эканига эътибор қаратган.
Фойдаланувчиларнинг ёзишича, мазкур тирбандликка байрам муносабати билан шаҳар марказидаги баъзи кўчаларнинг ёпилгани сабаб бўлган.
Айни вақтда, жума кунлари Андижонда бу каби тирбандликларнинг пайдо бўлиши одатий ҳолга айланганини маълум қилганлар ҳам бор.
Суратдаги тирбандлик Андижоннинг қайси кўчасида юз бергани, шунингдек, бунга айнан нима сабаб бўлганига батафсил аниқлик киритилмаган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)