АҚШда «Юлдузлар жанги» киноэпопеясида малика Леяни ўйнаган актриса Керри Фишер вафот этган куннинг эртасига унинг онаси, хонанда ва актриса Дебби Рейнольдс 84 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Бу ҳақиқат. У ҳозир Керри билан», — дея маълум қилди унинг ўғли Тодд Фишер.
Дебби Рейнольдс инсультга чалингани гумон қилиниб, шошилинч равишда Лос-Анжелесдаги касалхонага ётқизилганди.
Рейнольдс асосан комедия фильмларидаги роллари, хусусан, «Ёмғир остида куйлаётганлар» мюзиклидаги ижроси билан танилганди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)