Япония шимоли-шарқидаги Ибараки префектурасида 6,3 магнитудали зилзила рўй берди. Бу ҳақда Япония метеорология агентлиги маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Зилзила эпицентри Фукусима префектураси чегарасида, ўчоғи эса 10 километр ер тубида жойлашган эди. Бироздан сўнг ўша ернинг ўзида 4,7 магнитудали афтершок кузатилди.
Цунами хавфи эълон қилинмади. Вайроналиклар ва қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.
Изоҳ (0)