Россиянинг Иркутск вилояти ижтимоий ривожланиш ва васийлик вазирлиги вилоятда «Бояришник» суюқлигидан оммавий заҳарланиш натижасида саккиз нафар бола етим бўлиб қолганини маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Улардан беш нафарининг оилалари кўнгилдагидек бўлмаган, болалар васийлари билан бирга яшаган ва бундан буёғига ҳам улар билан яшайди. Яна икки бола ўз бувилари билан қолган бўлиб, уларга кейинчалик васийлик ҳуқуқи расмийлаштирилади. Бундан ташқари, яна бир бола ҳозирча болалар уйига жойлаштирилган, уни асраб оладиган оила қидирилмоқда.
Россиянинг Иркутск вилоятида 17 декабрдан 23 декабрга қадар 120 дан ортиқ фуқаро таркибида спирт бўлган «Бояришник» сохта концентратидан заҳарланди.
Изоҳ (0)