Беларусь президенти Александр Лукашенконинг кичик ўғли, 12 ёшли Николай президент бўлиш нияти йўқлигини билдирди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Кўплар мендан бу ҳақда сўрайди. Мен буни мутлақо хоҳламайман, бу оғир ҳаёт бўлади, бунга тайёрман деб ўйламайман», — деди кичик Лукашенко.
У ўзини кўпроқ тиббиёт ходими ёки ҳарбий хизматчи сифатида кўришини айтиб ўтди:
«Балки шифокор бўлардим. Одамларга ёрдам бериш яхши. Балки ҳарбий фаолиятни ҳам танлаган бўлардим. Ҳали ўйлаб кўришга вақт бор».
2007 йилда Лукашенко учинчи ўғлини ўзига меросхўр сифатида тайёрлаётганини очиқ айтган эди.
Изоҳ (0)