Америкалик сураткаш Бенжамин Фон Вонг чиқиндилар йиғиш маркази томонидан берилган ўнг минглаб рангли пластик бутилкалардан «денгиз» яратиб, унинг ичига сув парилари кийимидаги модель қизларни жойлади, деб хабар бермоқда TJournal.
«Сув парилари пластикни ёмон кўради» (Mermaids Hate Plastic) лойиҳаси орқали сураткаш экологик муаммоларни унутмасликка чақирди. Статистик маълумотларга кўра, ҳар бир америкалик йилига ўртача 167 дона пластик бутилкадан фойдаланади.
Катта миқдордаги пластик чиқиндилар океанга чиқади ва сувни ифлослантирадиган бошқа нарсалардан ташқари кўпроқ зарар етказади. Бунинг оқибатида океанда яшовчи жонзотлар ва бутун экотизим жабр кўради.
Лойиҳани тайёрлашда сураткашга кўнгиллилар ёрдам берди. Улар бир неча кун давомида бутилкаларни этикетка ва кирлашдан тозалаб, уларни рангларга ажратди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)