Даниялик саёҳатчи Тор Педерсон 3 йилдан ошиқ вақт мобайнида сувда, фақат контейнер кемаларида ҳаракатланиб 121 мамлакатда бўлишга эришди. У самолёт бортига кўтарилмай, бутун дунёни кезиб чиқишни режалаштирмоқда, дея ҳикоя қилади Vice.
Педерсонга кўра, аслида контейнер кемаларига жойлашиш жуда қийин, бироқ унга Дания Қизил Хоч ташкилоти тинчлик элчиси мақоми қўл келади. Шунча саёҳати давомида даниялик атиги бир бор бунинг учун пул тўлади. Қолган ҳолатларда саёҳатчидан маблағ талаб қилинмаган.
Тор ўзи учун ҳар бир мамлакатда 24 соат мобайнида бўлишни қоида қилиб олган. У дунёнинг барча давлатларига ташриф буюришни мўлжаллаган, бироқ фақат контейнер кемаларида буни амалга оширишга муваффақ бўлишига ишончи комил эмас.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)