Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги ходими Саймон Макдоналд Twitter’даги саҳифасида вазирлик қароргоҳи зинасида фахрий қоровул қоровул қуршовида турган Палмерстон лақабли мушук фотосуратини эълон қилди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Макдоналднинг ёдга солишича, авваллари уйсиз ҳисобланган бу мушук ҳозирда «ҳақли равишда иззат-ҳурмат топмоқда». Мазкур хабар ёзилаётган вақтда мушукнинг Twitter’даги шахсий саҳифасида 38 мингдан ортиқ обуначи бор эди.
Палмерстон 2016 йил баҳорида Британия Ташқи ишлар вазирлигининг бош мушуги «лавозими»ни эгаллаган. Мушук XIX асрда мамлакат бош вазири лавозимида ишлаган Генри Жон Темпл Палмерстон шарафига номланган.
Уни Battersea жониворларни вақтинча сақлаш муассасасидан олишган. Аввалроқ худди шу муассасадан бош вазир қароргоҳи учун Ларри лақабли мушук олинган эди. Бироқ Ларри анча дангаса чиқди ва бутун «фаолияти» давомида атиги битта сичқон тутди, холос.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)