«Челси»нинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Оскар фаолиятини Хитой Супер Лигасида давом эттиради. Бу ҳақда «Челси» матбуот хизмати хабар берди.
Томонлар Оскарнинг нархи борасида келишувга эришган. Унинг қанчага баҳоланганига эса расмий сайтда ойдинлик киритилмаган. Аввалроқ Оскар «Шанхай SIPG»дан ҳафтасига 400 минг фунт маош олиши айтиб ўтилганди.
25 ёшли футболчи Хитой клуби сафида 4,5 йил тўп суради. У қишки трансфер бозори вақтида Лондон клубини расман тарк этиб, Чин ўлкасига йўл олади, деб ёзилган хабарда.
Оскар «Челси» сафида ҳозирга қадар 203 учрашувда иштирок этган бўлиб, 38 та гол уришга эришганди.
Изоҳ (0)