Россия Федерация кенгаши Туркия парламенти аъзоларидан элчи Андрей Карловнинг ўлдирилиши терговини назоратга олишни сўради. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Россия Федерация кенгаши ва Туркия парламенти ўртасида шакллантирилган ҳамкорлик гуруҳи доирасида ҳамкасбларимизга мазкур қотиллик терговини парламент назоратига олиш юзасидан мурожаат этдик», — дея маълум қилди сенатор Мурод Хапсироков.
Кенгаш вице-спикери Иляс Умаханов террорчилик ташкилотлари, жумладан, ИШИД россиялик дипломатларнинг «ўлим рўйхатлари»ни тузаётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлаётганини билдирди.
«Балки бу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмас, бироқ биз дипломатик ваколатхоналаримиз, уларнинг ходимлари ва оила аъзолари хавфсизлигини кучайтириш юзасидан таклифларимизни тайёрлашишимиз лозим», — дея таъкидлади сенатор.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)