АҚШнинг сайланган президенти Америка жамияти кайфиятини илғай олди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин анъанавий катта матбуот анжуманида айтиб ўтди, дея хабар беради «Газета.ru».
«Назаримда, Рональд Рейган унинг партияси вакиллари ҳар ерда ғалаба қозонганидан қувонган бўларди. Жамият кайфиятини сезгирлик билан илғай олган сайланган президент учун ҳам мамнун бўларди. У охиригача борди, гарчи биз ва сиздан бошқа ҳеч ким унинг ғалаба қозонишига ишонмаган бўлса-да», — дея таъкидлади Путин.
Олдинроқ АҚШ президенти Барак Обама агар марҳум президент Рональд Рейган ҳозирги республикачиларнинг учдан бир қисми Путиннинг ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билганида гўрида тик турган бўларди, деб тахмин қилганди.
Изоҳ (0)