Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 мусобақасини ўтиш босқичидан бошлайдиган Қаршининг «Насаф» жамоаси Баҳрайн чемпиони «Ал-Ҳидд» клубини Тошкентнинг «Бунёдкор» стадионида қабул қиладиган бўлди. Бу ҳақда қаршиликлар матбуот хизмати маълум қилди.
«Айни вақтда Қарши шаҳридаги ‘Марказий’ стадионда кенг миқиёсдаги реконструкция ишлари давом этаётгани сабабли, ‘Насаф’нинг ОЧЛ мусобақаси учрашувлари Тошкент шаҳридаги ‘Бунёдкор’ стадионида бўлиб ўтади», – дейилади хабарда.
Бўлажак учрашувда ғалаба қозонган жамоа плей-офф босқичида Саудия Арабистонининг «Ал-Фатеҳ» клуби билан гуруҳ босқичига чиқиш учун баҳс юритади.Маълумот учун, «Насаф» – «Ал-Ҳидд» учрашуви 2017 йилнинг 31 январь, сешанба куни «Бунёдкор» стадионида соат 16:00 да бошланади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)