Ироқ ҳарбийларининг Мосулни ИШИД жангариларидан тозалаш бўйича операцияси бошланганидан буён 107 мингдан ортиқ ироқлик ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Халқаро миграция ташкилоти баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
«17 октябрда Мосулни озод қилиш бўйича операция бошланганидан буён 107 304 киши (17 884 оила) мажбурий кўчган», — дейилади баёнотда.
19 декабрдан буён кўчган шахслар сони 3 минг кишига, бир ойда эса 40 минг кишига кўпайган.
Бир муддат илгари Ироқ миграция ва кўчган шахслар масалалари вазирлиги 120 минг рақамини келтирган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)