Алеппо шарқидан тинч аҳоли ва жангариларни эвакуация қилишнинг охирги босқичи бир муддатга қолдирилади. Бу ҳақда, AP’га асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Эвакуациянинг чўзилиши тушунтирилмаяпти, аммо илгарироқ бу параллель равишда Идлиб вилоятида олиб борилаётган эвакуациядаги қийинчиликлар билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги айтилган эди.
Эслатиб ўтамиз, бир муддат илгари Идлибдан ҳамда Алепподан одамларни эвакуация қилиш учун юборилган автобусларга ўт қўйилган эди.
Изоҳ (0)