Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия раҳбари Владимир Путинга Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карловнинг шафқатсиз суиқасд натижасида ҳалок бўлганлиги муносабати билан самимий ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Биз ҳар қандай шакл ва кўринишдаги терроризм ва экстремизм ҳаракатларини қаттиқ қоралаймиз, — деб қайд этди Ўзбекистон раҳбари. — Мазкур фожиа ҳозирги замоннинг шундай ноинсоний таҳдидларига қарши курашиш учун халқаро ҳамжамиятнинг барча кучларини бирлаштириш зарурлигини яна бир бор кўрсатди. Ушбу қайғули кунларда Ўзбекистон Россия халқи билан ҳар томонлама бирдамлигини билдиради».
Шавкат Мирзиёев Россия дипломатининг оила аъзоларига ва яқинларига чуқур ҳамдардлик ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўради.
Изоҳ (0)