Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти лавозимига киришганидан кейин биринчи қонунни имзолади, дея хабар бермоқда «Газета.uz». Давлат раҳбари томонидан 19 декабрь куни имзоланган «Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги қонун матни 20 декабрь куни «Народное слово» ва «Халқ сўзи» газеталарида эълон қилинди.
Ҳужжат Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 6 декабрда қабул қилинган ва Сенат томонидан 13 декабрь куни тасдиқланган эди.
Прокуратура органлари ходимлари куни 8 январда нишонланади — 1992 йил 8 январь куни «Ўзбекистон Республикаси прокуратураси органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони қабул қилинган.
Изоҳ (0)