Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси этиб генерал-майор Муижон Тоҳирий тайинланди, дея хабар бермоқда UZ24 қўмита сайтига таяниб.
Ушбу лавозимда у Божхона қўмитасини 2011 йилдан буён бошқариб келган Зоҳид Дусанов ўрнини эгаллади.
Нашр маълумотларига кўра, Дусанов Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимига ўтказилган.
Изоҳ (0)