Аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси кучли бешлик миллий чемпионатларида тўп сурадиган футболчилар орасида 2016 йилги мавсумда энг кўп гол урди, деб ёзди «Чемпионат».
2016 йил ҳисобидан бўлиб ўтган барча турнирларни ҳисобга олганда Месси 51 марта рақиб посбонларини ҳафа қилган. У йилдаги сўнгги голини Ла Лига 16-турида «Эспаньол» дарвозасига урди.
Криштиану Роналдуда 2016 йилги голлар сони жами 42 тани ташкил қилди. Бу эса унга ўз ҳаётида тўртинчи бор «Олтин тўп»ни ютиб олиши учун ас қотди. Мессида голлар сони кўпроқ бўлса-да, жамоавий ютуқлари бўйича Роналду билан тенглаша олмади.
«Эспаньол» дарвозасига иккита гол урган Луис Суарес 2016 йил ҳисобидан 37 бор муваффақият қозонган.
Маълумот учун, Испания клублари шу билан қишки таътилга чиқди. Улар 2017 йил кириб келгунига қадар майдонга тушмайди.
Изоҳ (0)