АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Шавкат Мирзиёевни табриклади. Қутлов матни элчихонанинг Facebook’даги саҳифасида келтирилди.
Унда, жумладан, шундай дейилади:
«Тошкентдаги АҚШ элчихонаси Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимини расман эгаллаган Шавкат Мирзиёевни муборакбод этади.
1991 йилдаги мустақилликдан буён Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистоннинг асосий ҳамкорларидан бири бўлиб келмоқда. Мамлакат суверенитетети, барқарорлиги ва мустақиллигини қўллаб-қувватлашда давом этар эканмиз, биз барча соҳаларда янада чуқурроқ ҳамкорликни ривожлантириш тарафдоримиз. Бу соҳалар қаторига сиёсий алоқалар, иқтисодий ва савдо муносабатларни ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари бўйича ҳамкорлик ҳамда икки мамлакат халқлари ўртасида бевосита муносабатларни мустаҳкамлаш киради.
Шунингдек, биз Ўзбекистонни минтақавий хавфсизлик, минтақавий алоқалар ҳамда фаровонликка қаратилган саъй-ҳаракатларини давом эттиришга чақирамиз».
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ Давлат департаменти Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Президенти лавозимига сайлангани билан табриклаганди.
Изоҳ (0)