Москванинг «Домодедово» аэропортида Германиядан келган хусусий самолёт учувчиси ҳавога кўтарилганидан сўнг ҳушини йўқотди. Иккинчи учувчи самолётни мустақил равишда қўндирди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Бироздан сўнг ҳаво кемаси командири оламдан ўтди.
Аэродромга шифокорлар чақирилди, аммо улар учувчига ёрдам бера олмади.
Йўловчилардан ҳеч ким жабрланмади.
Изоҳ (0)