Япония императори Акихито шамоллаб қолди ва шу боис 16 декабрь, жума кунига белгиланган барча расмий тадбирларни қолдирди. Бу ҳақда император саройи бошқармаси баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
Акихито сарой маросимларини тайёрлашда ёрдам берган кўнгиллилар билан учраша олмади.
Шифокорларнинг маълум қилишича, 82 ёшли императорнинг иситмаси баланд эмас, унда грипп аломатлари аниқланмади.
2012 йилда Акихитонинг юраги операция қилинган эди, аммо ҳозир шифокорлар унинг аҳволини яхши деб баҳоламоқда.
Изоҳ (0)