Украинанинг Черниговский вилоятида яшовчи фермер «Прилуки» ҳарбий аэродроми учиш-қўниш йўлагини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлиги аниқланди. Бу ҳақда Черниговский вилояти прокуратураси матбуот хизмати маълум қилди, деб ёзади TJournal.
Рухсат берувчи бирорта ҳам ҳужжатга эга бўлмаган ҳолда фермер 63 гектар ердан қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланган.
Исми ошкор этилмаган фермер ер участкасида қишлоқ хўжалик экинларини етиштирган. Прокуратуранинг маълум қилишича, фермер шу тариқа давлатга 1 миллион гривендан ортиқ (38 минг доллар атрофида) зарар етказган.
Унга икки йилдан тўрт йилгача озодликни чеклаш ёки икки йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси хавф солмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)