Ўзбекистонда 2024 йил 1 май ҳолатига кўра қурилиш соҳасида солиқ қарзи (100 млн сўмдан юқори) мавжуд бўлган корхоналар сони 968 та бўлиб, уларнинг жами солиқ қарзи 820,4 млрд сўмни ташкил этган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, шундан 324,2 млрд сўми, яъни 39,5 фоизи 10 та корхона ҳисобига тўғри келади.
Ҳудудлар кесимида корхоналарнинг солиқ қарздорлиги кўрсаткичлари – Топ-3:
- йирик солиқ тўловчилар бўйича ҲСИ – 373,8 млрд сўм;
- Тошкент шаҳри – 101,9 млрд сўм;
- Андижон вилояти – 81,1 млрд сўм.
Аввалроқ Ўзбекистонда ташкилотлар ходимларида мол-мулк ва ер солиғи бўйича 738,4 млрд сўм қарздорлик мавжуд экани хабар берилганди.
Изоҳ (0)