Таиланднинг тегишли ташкилотлари «жамиятнинг ахлоқий қадриятларини бузадиган» сайтларни суд қарорисиз блоклаш ҳуқуқига эга бўлди. Миллий қонунчилик ассамблеяси тегишли ўзгартишларни маъқуллади, деб хабар беради «ТАСС».
Парламент вице-спикери Пирасак Порчитнинг маълум қилишича, 2007 йилги «Компьютер жиноятлари тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгартишларга кўра, эндиликда интернет мониторинги билан шуғулланувчи ҳуқуқ-тартибот ва адлия идораларига сайтларни блоклаш учун суд қарори керак эмас.
Қонунчилик ташаббуси муҳокама босқичидаёқ қизғин баҳсларни келтириб чиқарди. Унга қарши петицияни 360 минг киши имзолади, овоз бериш олдидан эса парламентнинг расмий сайтига хакерлик ҳужуми уюштирилди.
Фуқаролар ҳукумат ўзларининг бу ваколатини суиистеъмол қилишидан қўрқмоқда.
Изоҳ (0)