Россия армиясининг Кабардин-Болқор Республикаси вакили бўлган ҳарбий хизматчиси Эдуард Сокуров 2015 йил 1 октябрь куни — Россия ҳаво-космик кучларининг Суриядаги махсус операцияси бошланганидан бир кун ўтиб ушбу мамлакатда ҳалок бўлган эди. Бу ҳақда эндигина маълум бўлди, деб хабар беради Meduza.
Сокуровнинг ҳалокати санаси 16 декабрь куни маълум бўлди. Ўша куни Нальчик маъмурияти сайтида ҳалок бўлган ҳарбийнинг синглисига «Жасорати учун» медалининг топширилиши ҳақида хабарнома эълон қилинди.
Хабар сайтдан олиб ташланди, аммо «РИА Новости» бу хабарни тарқатишга улгурди. Бу борадаги саволга маъмурият матбуот хизмати «шундай қарор қилингани учун» хабар олиб ташланганини айтди.
Сержант Сокуров 31681-рақамли шартнома асосида Прохладний шаҳрида махсус мўлжал гуруҳи катта разведкачиси лавозимида ҳарбий хизмат ўтаётган эди. Сурияда у Россия учувчиларини ҳимоя қилар ҳамда гуманитар юкларни етказишга қарашар эди.
Изоҳ (0)