Табиий мўйна нархининг кескин тушиб кетиши туфайли Буюк Британияда у синтетикадан арзонлаб кетди, ва эндиликда айрим ишлаб чиқарувчилар ва ритейлерлар қуён, тулки ёки қоракузан мўйнасини сунъий мўйна деб харидорларни алдаши билан боғлиқ ҳолатлар кузатилди. Бундан Humane Society International UK Британия жониворларни ҳимоя қилиш жамияти ўтказган текширув натижалари далолат бермоқда, деб хабар беради «Интерфакс».
Британияликлар охирги пайтларда ахлоқий қадриятлар нуқтаи назаридан жониворлар мўйнасидан тикилган кийим ва буюмлардан воз кечмоқда. Мамлакатда 2003 йилда мўйнали жониворларни боқиш тақиқланган.
«Биз британияликларнинг мутлақ кўпчилиги ахлоқий сабабларга кўра мўйнадан бўлган маҳсулотларни сотиб олишни истамаслигини биламиз, аммо шаҳарларимиз кўчаларида табиий мўйна борган сайин кўпаймоқда. Истеъмолчиларни алдаб, уларга табиий мўйна сотилмоқда», — деди Humane Society International UK директори Клэр Басс.
Алдов асосан мўйнадан ишланган кичик буюмлар ва деталларга оид бўлади. Попуклар, ёқалар, турли безаклар шулар жумласидандир.
Изоҳ (0)